“Қизил иблислар” франсиялик ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
"Манчестер Юнайтед" жорий ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш устида ишламоқда.
Эвенинг Стандард хабарига кўра, "қизил иблислар" "Ланс" ҳимоячиси Жонатан Клоссни қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Франсиялик футболчи трансфер ҳолатида Aарон Ван-Биссака ва Диого Далот билан рақобатлашади.
29 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда 40 ўйинда 5 гол ва 11 голга ассистентлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" ва "Aтлетико" клублари ҳам "Ланс" ҳимоячисини мақсад қилган, бироқ ҳеч қандай таклиф ҳақида хабар берилмаган.