Златан фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти.
Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаётганга ўхшайди. Фабрицио Романонинг ёзишича, футболчи "Милан" билан янги шартнома имзолашга яқин турибди.
Манбага кўра, 40 ёшли шведга 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома таклиф қилинади. Ибранинг маоши 1,5 миллион еврони ташкил қилади ва машҳур футболчи турли бонусларга ҳам ҳақли.
Ўтган мавсумда Ибраҳимович шокни бошдан кечирди. "Милан"нинг 27 ўйинида швед 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.