26 ёшли футболчи фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
"Реал" Лерой Сане хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради журналист Экрем Қўнғур.
Унинг маълумотларига кўра, Мадрид клуби вазиятни кузатиб бормоқда ва 26 ёшли футболчи борасида "Бавария"га таклиф билан чиқиши мумкин.
Aввал хабар қилинганидек, Санега "Aрсенал" ҳам қизиқмоқда.
"Бавария" ўз футболчисини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Лерой клуб миқёсида 45 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 15 та голли узатмани амалга оширган.