"Шпорлар" трансфер бозорида ишламоқда.
"Тоттенхем" клуби "Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай учун таклиф билан чиқди. Бу ҳақда испан ОAВлари хабар бермоқда.
Депай "Барса" бош мураббийи Хави Эрнандеснинг режаларига киритилмаган. "Тоттенхем" ҳозирги вазиятдан унумли фойдаланиб, Депай учун 17 миллион евро таклиф қилмоқчи.
"Блаугранас" Мемфисдан Европа валютасида 20 миллион сўради. Инглиз ва испан клублари музокараларни давом эттирмоқда.