"ПСЖ" футболчини яхши таклифдан кейингина қўйиб юборади.
«ПСЖ» ҳимоячиси Преснел Кимпембе фаолиятини Aнглия премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз твиттерида хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 26 ёшли франсиялик учун 45-50 миллион евро таклиф қилишга тайёр, бироқ парижликлар 60-65 миллион евро талаб қилмоқда.
Шунингдек, франсуз клуби раҳбарияти футболчини келажакдаги лойиҳанинг муҳим қисми деб ҳисоблаган ҳолда, уни ўз клубида сақлаб қолишга тайёрлиги, бироқ яхши таклиф бўлса, қўйиб юборишга тайёр экани та’кидланган.
Ўтган мавсумда Кимпембе 41 ўйин ўтказиб, иккита гол урган.
Aввалроқ, Франсия чемпионининг янги бош мураббийи Кристоф Галтиер футболчининг кетиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.