Нерадзуррилар трансфер бозорини кўзламоқда.
"Фиорентина" марказий ҳимоячиси Никола Миленкович фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
Миленкович «Торино» клуби вакили Глейсон Бремерга муқобил сифатида кўрилмоқда. Николанинг трансфери 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
2021/2022 йилги мавсумда Миленкович бинафшаранглилар сафида A Серияда 34 та ўйин ўтказди ва унинг ҳисобида битта гол бор.