“Кўк-анорранглилар” трансфер ойнаси тугагунига қадар икки нафар ҳимоячини сотиб олмоқчи.
"Челси" трансфер бозорида кучаювчиларни излашда давом этмоқда, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Унинг маълумотларига кўра, "кўклар" "Манчестер Сити"дан Натан Aкенинг трансфери бузилиб қолгани сабабли Жюл Кунде билан музокараларни қайта бошлашган. Ваҳоланки, «Челси»нинг «Барселона» тимсолида жиддий рақиби бор.
Бундан ташқари, Лондон клуби «ПСЖ»дан Преснел Кимпембени ҳам сотиб олмоқчи. Aгар "Челси" Кундени ҳам, Кимпембени ҳам сотиб олса, ҳимоячи Леви Ковил Лондон жамоасини тарк этади.
Ўтган футбол йилида Кунде 44 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Кимпембе "ПСЖ" сафида 41 та ўйин ўтказиб, иккита гол урган.