Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » Лапорта "Барселона" трансферлари ҳақида нималар деди

Лапорта "Барселона" трансферлари ҳақида нималар деди

Автор: admin


Унинг қайд этишича, каталонияликлар ҳали ҳам харидлар билан ҳисоблашмоқда.

"Барселона" президенти Жоан Лапорта каталонияликларнинг трансферлари ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда ҳимояни кучайтириш устувор вазифадир.

“Биз рақобатбардош жамоа тузмоқчимиз, Хавига яхши жамоа қуриш учун воситаларни бермоқчимиз ва менимча, биз тўғри йўлдамиз.

Менинг орзуим "Барса" яна глобал гигантга айланиши ва биз шу мақсадда ишлаяпмиз. Иқтисодиётимиз тикланмаса, жуда қийин бўлади.

Биз бунга эришмоқдамиз, лекин янада кўпроқ ишлашимиз керак. Футбол кутмайди. Биз буни ҳозир қилишимиз керак. [Усмон] Дембеле, Рафиня, Левандовски, [Франк] Кесси, Оба [Пер-Эмерик Обамеянг], Ферран [Торрес] билан ҳаммаси яхши бўлди. Менимча, Матеу Aлемани ва Жорди Кройфф ажойиб иш қилишяпти.

Ҳимоя устида ишлаш вақти келди. Хави бизни бир қанча ўйинчиларга эътибор қаратишга мажбур қилди ва умид қиламанки, каталонияликлар кўпроқ натижага эриша оладилар", - дейди Лапорта.
232   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей