“Шаҳарликлар” шарманда бўлган футболчи билан боғланишмади.
«ПСЖ» «Манчестер Сити»га ҳужумчи Неймар учун шартнома таклиф қилди. Бундай кутилмаган янгилик билан Ле Парисиен нашри ўртоқлашмоқда.
Парижликлар Неймарни "Сити"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Силва билан шартномага қўшмоқчи эди. “Шаҳарликлар”ни Париждан келган таклиф қизиқтирмади.
Эътибор беринг, франсуз ОAВлари "ПСЖ" Неймарни бошқа жамоага "суриш" учун ҳар томонлама ҳаракат қилаётгани ҳақида астойдил ёзишмоқда. Бироқ ҳозирча ҳеч ким ташаббус кўрсатгани йўқ ва шов-шувли ПСЖ ҳужумчисини қўлга киритиш истагини билдирмаган.