Парижликлар ҳали янги ўйинчиларни харид қилишни якунлагани йўқ.
"ПСЖ" бош мураббийи Кристоф Галтиер жамоаси ҳимоя қанотига ўйинчи қидираётганини айтди. Бу ҳақда Галтиер "ПСЖ"нинг Осиё турнеси доирасидаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Бизга ҳар томонлама ўйнай оладиган ҳимоячи керак. Тафсилотларни айта олмайман, бироқ бир неча кундан кейин янги ўйинчига эга бўламиз”, - дейди Галтиер.
Эслатиб ўтамиз, Галтиер икки ҳафта олдин ПСЖни бошқарган эди. У парижликлар жамоаси бошқарувида Маурисио Почеттино ўрнини эгаллади.