Goal24.uz » Европа жамоалари » Германия » «Бавария» Павар билан қанча пул эвазига хайрлашишга тайёрлиги малум бўлди

«Бавария» Павар билан қанча пул эвазига хайрлашишга тайёрлиги малум бўлди

Автор: admin


Ҳимоячи ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

"Бавария" ҳимоячиси Бенжамин Павар ёзда клуби рўйхатини ўзгартириш учун барча имкониятларга эга.

Франсиялик футболчининг хизматларига бир қанча жамоалар қизиқиш билдирмоқда, жумладан, "Ювентус", "Челси", "Aтлетико" ва "Манчестер Юнайтед".

Маттейс Де Лигт билан шартнома имзолангач, Германия чемпионлари футболчини сотиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр, бироқ бу Паварнинг ўзи розилиги билан амалга ошади, деб хабар беради ГФФН.

"Бавария" ҳимоячини 35 миллион еврога сотишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда 26 ёшли футболчи клуб миқёсида 36 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширган.

Паварнинг "Бавария" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт франсуз футболчисини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
318   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Бундеслига Германия чемпионати турнир жадвали Бундеслигадаги сўнги янгиликлар Германия супер кубиги Германия кубиги Бундеслига клублари Бавария Боруссия РБ Лейпциг леwандоwски Муллер Сане Суле Ҳолланд Мануел Ноер Марк Ройс