Садио "Бавария"га ўтди.
"Бавария" ҳужумчиси Садио Мане нима учун "Ливерпул"ни тарк этганини айтди. У ўтган йили жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаганини тан олди.
«Тўғрисини айцам, ўтган йили жамоани ўзгартирмоқчи эдим. Лекин муносиб таклиф бўлмади. Мен Aнглияда саккиз йил ўйнадим, шундан олти йилни “Ливерпул” либосида ўтказдим.
Давом этиш вақти келди. Қизиллар билан деярли ҳамма нарсани ютганман. Менга янги чақирув керак эди ва мен бунга эришдим”, деди Мане.
Эслатиб ўтамиз, Маненинг трансфери "Бавария"га 32 миллион еврога тушган эди. Садио немис клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади.