Трансфер шу ёзда амалга оширилиши мумкин.
Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида Хоффенхаймнинг "Шалке-04" ҳимоячиси Озан Кабакга қизиқиши ҳақида гапирди. Трансфер яқин келажакда амалга оширилиши мумкин.
Манбанинг қайд этишича, “Хоффенхайм” етти миллион евро тўлайди. Бундан ташқари, “Шалке” футболчини қайта сотиш учун турли бонуслар ва фоизлар олади.
Кабакнинг амалдаги клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Ҳимоячининг трансфери 10 миллион еврога баҳоланмоқда.