Себастен мояк шиши туфайли сафдан чиқди.
Инсайдер Николо Шира "Герта" ҳужумчиси Кшиштоф Пятекга янги даъвогар ҳақида гапирди. Футболчига Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқмоқда.
Дортмундликлар футболчини Себастен Aлла ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Боруссия"нинг янги футболчисига мояк шиши ташхиси қўйилган ва шу сабабли у номаълум муддатга сафдан чиққан эди.
Aввалроқ футболчига "Торино" ва "Салернитана" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Пентек ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Фиорентина"да ижара асосида ўтказди.