Каталония клуби зудлик билан муқобил вариант қидирмоқда.
Испания матбуоти хабарига кўра, Маркос Aлонсо "Барселона"га ўтмайди. "Челси" ва Каталония клуби ўртасидаги муносабатлар Жюл Кунде трансфери сагаси туфайли ёмонлашди.
Энди Aлонсонинг ўрнига муқобил номзод - Хави Галан. "Селта"нинг чап қанот ҳимоячиси 18 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу трансфер муаммо бўлмаслиги керак.
Галан 2021 йилдан буён "Селта Виго" сафида тўп суради. Ҳеч қачон Испания терма жамоасига чақирилмаган.