Филипп клуб рўйхатини ўзгартиради.
"Вест Хем" "Aйнтрахт" ярим ҳимоячиси Филип Костични сотиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Костич "болғачилар" билан шартнома шартлари бўйича музокара олиб бормоқда. "Вест Хем" имкон қадар тезроқ "Aйнтрахт"нинг топ футболчисининг трансферини амалга оширишга ҳаракат қилади.
"Сассуоло" ҳужумчиси Жанлука Скамакка ҳам яқин орада Шарқий Лондон клубига ўтиши кутилмоқда.