КриРонинг кетиш драмаси тугаяптими?
Юлдузли ҳужумчи Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” билан шартномасини бекор қилмоқчи. Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.
Роналду "Манчестер Юнайтед" йиғинини ўтказиб юборди ва "Олд Траффорд"да қолмоқчи эмас. Португалиялик "қизил иблислар"нинг истиқболига ишончи комил эмас ва жамоани ўзгартиришга аҳд қилган.
Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» Роналдуни қўйиб юбормоқчи эмаслиги қайд этилган. Яна маълумки, "Юнайтед" ҳали КриРо трансфери бўйича бирорта ҳам таклиф олмаган.