Таварес Лондон клубини тарк этади.
Франсиянинг “Марсел” клуби Лондоннинг “Aрсенал” клуби билан “канонирлар” ҳимоячиси Нуно Таваресни ижарага олиш борасида келишувга эришди. Буни инсайдер Фабрицио Романо ёзган.
29 июл куни Таварес тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг у Лига 1 клубига ўтади.Клублар ўртасидаги ижара шартномасида футболчини сотиб олиш бўйича банд бўлмайди.
Нунони "Aрсенал" 2021 йилнинг ёзида "Бенфика"дан 8 миллион еврога сотиб олганди.