Каталонияликлар ҳимоячилардан бирини қўйиб юборишади.
"Барселона" жорий ёзги трансфер ойнасида анча фаол, сифатли харидларни амалга оширмоқда, аммо бунинг фонида таркиб ва маошни бўшатиш керак.
Aс нашри хабарига кўра, "кўк гранаталар" Оскар Мингесани сотиш бўйича "Селта" билан музокараларнинг якуний босқичида.
Ўтган мавсумда испаниялик ҳимоячи клуб миқёсида 27 та ўйин ўтказиб, 2 та голга ассистентлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Барселона" 3 нафар футболчисини сотишни кутганди, бироқ узоқ вақт давомида улар бўйича ҳеч қандай таклиф тушмади.