Португалиялик мутахассис Римда уч футболчининг келажагини кўрмаяпти.
Ил Романиста нашрининг ёзишича, Жозе Моурино энди Карлес Перес, Клюйверт ва Шомуродов билан ҳисобланмайди. Бунинг эвазига мураббий Жоргинё Вейналдумни қўлга киритишни сўрайди.
Перес "Селта"га ўтиши кутилмоқда. Клюйвертнинг "Фулхем"да варианти бор. Шомуродовнинг агенти аввалроқ яқин орадаги трансферни тасдиқлаган, бироқ клуб номини айтмаган.
Манбага кўра, Шомуродовнинг Германиядан таклифлари бор.