Мадрид клуби Италия жамоасининг 26 ёшли футболчисига қизиқиш билдирмоқда.
Мадриднинг “Реал” клуби Фабиан Руис хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Унинг маълумотларига кўра, Мадрид клуби футболчини 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида сотиб олмоқчи.
Карло Aнчелотти 26 ёшли футболчининг иқтидорини юқори баҳолайди. Aйнан италиялик мутахассис ярим ҳимоячини 2018 йилда неаполликлар жамоасига олиб келган эди.
Ўтган мавсумда Руис A Сериянинг 32 та ўйинида 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.