Ўзбекистонлик тўпурар Италияда қолиши мумкин.
Жанлука Ди Марсионинг айтишича, Элдор Шомуродовга "Болоня" қизиқмоқда. Илгари футболчига қизиқиш «Торино»га боғланган бўлса, энди вазият ўзгарган.
Шомуродов ижарага берилиши керак. Бундай ҳолда, қайтариб сотиб олиш опсияси ихтиёрий бўлади. Aйни дамда томонлар ўзбекистонлик учун тўланиши керак бўлган товон миқдорини келишиб олишмоқда.
2021 йилда ҳужумчи "Рома"га 18 миллион еврога тушган. Шомуродовни тарк этиш ҳақидаги қарорни шахсан Жозе Моурино қабул қилган.