Каталония жамоаси тарбияланувчиси фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.
"Барселона" Оскар Мингесани "Селта"га сотишга рози бўлди, деб хабар бермоқда "Блаугранас" расмий сайти.
Футболчи тиббий кўрикдан ўтиши ва ҳужжатларни имзолаши қолади. Трансфер нархи 3 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Мингеса билан шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.
Ўтган мавсумда 23 ёшли ҳимоячи Ла Лигада 19 ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган.