Футболчи барибир "Барселона"ни тарк этиши мумкин.
Грециянинг "Олимпиакос" клуби "Барселона" ҳимоячиси Самуел Умтитини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда ЭСПН хабар бермоқда.
"Барселона" бу футболчи билан ҳисобланмаслиги аллақачон маълум. Яқинда у Реннга кўриш учун борди, аммо у эрда тиббий кўрикдан ўтмади.
Келаси ҳафтада “Олимпиакос” “Барселона” раҳбарияти билан боғланиб, тажрибали марказий ҳимоячини ижарага олишга уриниб кўради.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи 2016 йилда 25 миллион эвро эвазига "Барселона"га ўтганди. Унинг маоши йилига 18-20 миллион еврони ташкил қилади.
Умтити ўтган мавсумда "Барселона" сафида Ла Лигада бор йўғи битта ўйин ўтказди.