Голландиялик футболчи Тухел жамоасига иштиёқ билан қарайди.
"Интер" вингери Дензел Думрифс "Челси"га ўтишга қарши эмас. Бу ҳақда Ла Репубблиcа нашри хабар бермоқда.
4-август, пайшанба куни “Челси” мутасаддилари “Интер” раҳбарияти билан учрашиб, Дамфриснинг эҳтимолий трансферини муҳокама қилади. Голландиялик футболчининг ўзи аллақачон "Стемфорд Бриж"га ўтишга рози бўлган.
2021/2022 йилги мавсумда Думрифс Италия A сериясида 33 та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 4 та голли узатма бор.