Каталонияликлар қутқара олмайди.
"Барселона"да кетишни истамайдиган футболчи билан яна бир муаммо бор. Клуб раҳбарияти Мартин Брейтвейтдан қутулиш вариантини топди.
Клуб махсус қоидадан фойдаланишга тайёр. Aгар футболчи 28 ёшдан катта бўлса, шартномасининг учинчи йилига кирса, клуб уни шартнома бўйича қолган вақт учун тўлиқ товон пули билан истеъфога чиқаришга ҳақли. Шу билан бирга, "Барселона"га қарши ҳеч қандай санксия қўлланилмайди.
Салбий томони шундаки, бу ҳолатда Брейтвейт тўлиқ маош олади, гарчи у энди "Барселона" футболчиси ҳисобланмайди. Испания матбуоти хабарига кўра, испаниялик футболчи йилига тахминан тўрт миллион евро олади.