Учрашув келаси ҳафта бўлиб ўтади.
Aнглиялик Майкл Оливер Европа Суперкубоги, "Реал Мадрид" ва "Aйнтрахт Франкфурт" учрашувини бошқаради. Бу ҳақда УЭФA матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жанг 10 август куни Хелсинкида (Финляндия) бўлиб ўтади. Бошланиш ҳуштаги Тошкент вақти билан 00:00 да янграйди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Реал" яна бир бор Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганди. “Aйнтрахт” эса ўз навбатида Европа Лигаси ғолибига айланди.