"Бургутлар" кадрлар йўқотадими?
"Лацио" плеймейкери Луис Aлберто фаолиятини Ла Лигада давом эттириш ниятида. Бу ҳақда римликлар клуби бош мураббийи Маурицио Сарри журналистларга малум қилди.
"Aлберто "Севиля"да ўйнашни хоҳлайди. Унинг таклифи бор ва уни бу вариант қизиқтирмоқда. Кейин ҳаммаси клубларга боғлиқ. Трансфер амалга ошишини билмайман”, - деди Сарри.
Луис Aлберто ўтган мавсумда "Лацио" сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 12 та голли узатма бор.