Жастинни Лондонга мослаштирмоқда.
"Рома" ҳужумчиси Жастин Клюйверт "бўрилар" лагерини тарк этишга яқин турибди. Жозе Моурино голландиялик билан ҳисобланмайди.
Инсайдер Николо Ширанинг ёзишича, 23 ёшли Жастин Лондоннинг "Фулхем" клубига қизиқ. Музокаралар якуний босқичда. "Фулхем" 10 миллион эвро тўлашга тайёр.
Ўтган мавсумда Жастин Клюйверт "Ницца"да ўйнаб, олтита гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.