“Қизил иблислар” тажрибали форвард билан шартнома имзолаши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" жорий ёзги трансфер ойнасида ҳужумкор ярим ҳимояни кучайтиришда давом этмоқда.
Газзетта делло Спорт хабарига кўра, "қизил иблислар" "Болоня"дан Марко Aрнаутовични трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ўтган мавсумда австриялик футболчи A сериянинг 33та ўйинида майдонга тушиб, 14та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, A серия вакили футболчини даъво қилмоқда - "Ювентус" Aрнаутовични Влахович билан жуфтликка номзод деб ҳисоблайди.