Goal24.uz » Европа жамоалари » Италия » “Ювентус” Европа лигасининг энг яхши футболчисини сотиб олди

“Ювентус” Европа лигасининг энг яхши футболчисини сотиб олди

Автор: admin


Бянконерилар ўз таркибини кучайтирмоқда.

Франкфуртнинг “Aйнтрахт” клуби етакчиси Филип Костич “Ювентус”га ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Костичнинг трансфери бўйича музокаралар якуний босқичда. Келишув яқин кунларда якунланиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Костич «Реал»га қарши Европа Суперкубоги учун ўйинда «Aйнтрахт»га ёрдам бермайди. Филипп жамоа билан Хелсинкига учмади.

Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 йилги мавсумда "Aйнтрахт" Европа лигасида ғолиб чиқди, Филип Костич эса бутун турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
86   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
А Серия Скудето Италия чемпионати Милан Интер милан Рома Лациё Ювентус Наполи А Сериядаги энг муҳим янгиликлар Милан клубидаг энг сўнги янгликлар футболчилар Элдор Шомуродов Мартинез Дибала Италия супер кубиги Италия кубиги