Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » Кесси ва Кристенсен Барселонага келганидан бир ой ўтиб кетишлари мумкин

Кесси ва Кристенсен Барселонага келганидан бир ой ўтиб кетишлари мумкин

Автор: admin


Каталонияликларнинг янгилари ҳеч қачон жамоа сафида битта ҳам ўйин ўтказмаслиги мумкин.

"Барселона" ўз футболчиларига нисбатан ёмон муносабатда бўлган ғалати трансфер сиёсатини давом эттирмоқда.

ЭСПН хабарига кўра, "Камп Ноу"даги келажак билан боғлиқ муаммолар ҳатто жамоага янги келганлар -Франк Кесси ва Aндреас Кристенсенда ҳам пайдо бўлиши мумкин.

"Барселона"дан эркин агент сифатида шартнома имзолаган иккала футболчи, агар шанба кунги "Раё Валекано"га қарши ўйин олдидан кейинги мавсумда Ла Лигада рўйхатдан ўтмаган бўлса, каталонияликларни тарк этиши мумкин. Уларнинг шартномаларида тегишли банд бор.

Қайд этиш керакки, ҳозирча “Барселона” етти нафар футболчиси: Левандовски, Кесси, Кристенсен, Рафиня, Дембеле, Кунде ва Роберто билан шартномани расмийлаштира олмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гоал24.уз сайтида "Барселонадаги молиявий инқироз ёки клуб ақлдан озган пулларни қандай сарфлаши: Тҳе Aтҳлетиc томонидан олиб борилган катта текширув" материали эълон қилинган эди.
93   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей