Goal24.uz » Европа жамоалари » Германия » Бундеслига. Маненинг дубли "Бавария"ни "Боҳум"ни мағлуб этишга ёрдам берди

Бундеслига. Маненинг дубли "Бавария"ни "Боҳум"ни мағлуб этишга ёрдам берди

Автор: admin


Юлиан Нагелсманн шогирдлари мезбонлар дарвозасига олтита гол уришди.

Германия Бундеслигасининг 3-тури доирасидаги ўйинда Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси “Боҳум”ни қабул қилиб, 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Юлиан Нагелсманн жамоаси таркибида Мане дубл қайд этди. Сане, де Лигт, Коман ва Гнабри ҳам биттадан гол уришди. Гамбоа томонидан ҳам битта автогол қайд этилди.

Уч турдан кейин “Бавария” 15:1 ҳисобидаги тўплар фарқи билан тўққиз очкога эга бўлди. "Боҳум" учун бу кетма-кет учинчи мағлубият ва натижада охирги ўрин.

"Боҳум" - "Бавария" 0:7
Голлар: Сане, 4, де Лигт, 25, Коман, 33, Мане, 42, 58 (пен), Гамбоа, 70 (автогол), Гнабри, 76.

Бохум: Риманн – Янко (Осей-Туту, 70), Хайнц, Ордец (Масович, 85), Гамбоа – Форстер (Гуралски, 68), Стогер, Лосила, Aсано (Холтман, 68) – Хофманн, Золлер (Лампропулос, 85) .

"Бавария": Ноер - Эрнандес (Станишич, 62), де Лигт, Упамекано, Павар (Мазруи, 67) - Сане, Забицер (Гравенберч, 62), Киммих, Коман - Мане (Видович, 72), Мюллер (Гнабри, 67).

Огоҳлантириш: Янко.
49   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Бундеслига Германия чемпионати турнир жадвали Бундеслигадаги сўнги янгиликлар Германия супер кубиги Германия кубиги Бундеслига клублари Бавария Боруссия РБ Лейпциг леwандоwски Муллер Сане Суле Ҳолланд Мануел Ноер Марк Ройс