Goal24.uz » Европа жамоалари » Германия » "Бавария" "Барселона"нинг иқтидорли ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

"Бавария" "Барселона"нинг иқтидорли ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Автор: admin


Испаниялик футболчи Мюнхен клуби футболчисига айланиши мумкин

"Барселона"нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Гавига "Бавария" қизиқмоқда, деб хабар беради Билд журналисти Кристиан Фалк.

Манбага кўра, "Бавария" футболчининг шартномаси билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда. Гави ва "Барселона" ўртасидаги келишув 2023 йилнинг ёзида тугайди, шунинг учун мюнхенликлар иқтидорли ярим ҳимоячини "Барса" билан шартномасини узайтирмаса, келаси йили текинга қўлга киритишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Гави Каталония клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Ла Лиганинг тўртта учрашувида қатнашди (296 дақиқа), бироқ у сермаҳсул ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Aввалроқ Ферран Торреснинг "Aрсенал"га ўтишига бир қадам қолгани ҳақида ёзган эдик
56   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Бундеслига Германия чемпионати турнир жадвали Бундеслигадаги сўнги янгиликлар Германия супер кубиги Германия кубиги Бундеслига клублари Бавария Боруссия РБ Лейпциг леwандоwски Муллер Сане Суле Ҳолланд Мануел Ноер Марк Ройс