Goal24.uz » Трансфер » "Галатасарой" "Ювентус" сардорига шартнома таклиф қилишга тайёр

"Галатасарой" "Ювентус" сардорига шартнома таклиф қилишга тайёр

Автор: admin


Турклар таркибни тажрибали ҳимоячи билан кучайтирмоқчи.

"Ювентус" марказий ҳимоячиси Леонардо Бонуччи "Галатасарой"нинг нишонига тушди. Бундай маълумотларни Фанатик нашри тарқатмоқда.

Бонуччи 2022/2023 йилги мавсум бошланиши арафасида "Юве" сардори этиб тайинланганди, бироқ айни пайтда тажрибали футболчи кутилмаганда "Бянконери"нинг асосий таркибидаги ўрнини бой бериб қўйди. Жорий кампанияда Леонардо майдонга атиги 2 та ўйинда кирган.

Қўшимча қиламизки, бугун тунда "Ювентус" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "ПСЖ" билан ўйнайди. "Парк де Пренс" стадионидаги жанг Тошкенр вақти билан соат 23:45да бошланади.
47   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Трансфермаркет трансфер олами трансфер нархи тушиб кетган футболчилар трансфер бозори
футбол, Трансфер трансфер 2022 трансфер оламидаги янгликлар