Goal24.uz » Чемпионлар лигаси » Манба: Тухелнинг ишдан бўшатилишининг "Челси"нинг Загребдаги мағлубиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ

Манба: Тухелнинг ишдан бўшатилишининг "Челси"нинг Загребдаги мағлубиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ

Автор: admin


“Кўк-анорранглилар”нинг янги раҳбарияти Роман Aбрамович стратегиясига амал қилади.

"Челси" раҳбарияти Загребнинг "Динамо"сига (0:1) қарши Чемпионлар лигаси ўйини олдидан бош мураббий Томас Тухелни истеъфога чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда нуфузли журналист Метт Лоу хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Челси"нинг янги раҳбарлари Тухел "клуб учун янги даврни бошлаш учун тўғри мураббий" эканлигига шубҳа қилишган.

Шу билан бирга, “Челси” Томас Тухел қўл остида сотиб олинган янги футболчилар учун деярли 300 (!) миллион евро сарфлаганини ҳам эслатиб ўтиш жоиз. Энди "Стемфорд Бриж" жамоаси янги рул бошқарувчиси қидирмоқда.
33   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
уефа чемпионлар лигаси чемпионлар лигаси янгликлари бугунги кун чемпионлар лигаси янгликлари УЕФА Суперкубоги ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати