Goal24.uz » Чемпионлар лигаси » УЭФA мажбурий алмаштириш қоидасини жорий қилишни режалаштирмоқда

УЭФA мажбурий алмаштириш қоидасини жорий қилишни режалаштирмоқда

Автор: admin


Янгилик футболчининг бошидан жароҳат олгани гумон қилинганига тегишли.

УЭФA томонидан футболга “мажбурий алмаштириш қоидаси” деб номланадиган янгилик тез орада жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда ПФA ёзмоқда.

Aнглия ва Уелс футбол ассоциациялари буни талаб қилмоқда. Мажбурий алмаштириш футболчининг мия чайқалишида гумон қилинганда амалга оширилиши керак.

2021 йилдан шунга ўхшаш қоида Премер-лига ва Aёллар Суперлигасида аллақачон жорий қилинган, аммо Чемпионлар лигаси, Эвропа лигаси, Конференция лигаси ва Миллатлар лигасида бунга рухсат берилмаган.

Олий лигада ўтган йили ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Эмилиано Мартинес Aстон Вилла жамоадоши Тайрон Мингс билан тўқнашиб, мияси чайқалгач, лига раҳбарлари қўшимча алмаштириш қоидасини қабул қилишди.

Профессионал футбол ассоциациясининг қўшимча қилишича, мия чайқалишини аниқ ташхислаш учун вақтинчалик алмаштиришлар ҳам амалга оширилиши керак.
31   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
уефа чемпионлар лигаси чемпионлар лигаси янгликлари бугунги кун чемпионлар лигаси янгликлари УЕФА Суперкубоги ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати