Goal24.uz » ҚАТАР 2022 » ФИФA Жаҳон чемпионати ўйинларида спиртли ичимликлар савдоси бўйича баёнот берди

ФИФA Жаҳон чемпионати ўйинларида спиртли ичимликлар савдоси бўйича баёнот берди

Автор: admin


ФИФAнинг жаҳон чемпионати олдидан баҳсли мавзу бўйича расмий баёноти.

Бугун малум бўлишича, Қатар жаҳон чемпионати ўйинлари вақтида стадионларда спиртли ичимликлар сотишни тақиқлаган. ФИФA Жаҳон чемпионатига мезбон давлат позицияси юзасидан баёнот бериб, унинг ташаббусини қўллаб-қувватлади.

“Мезбон давлат ҳокимияти ва ФИФA ўртасидаги муҳокамалар якунига кўра, 2022-йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати стадионларидан пиво сотиладиган шохобчаларни олиб ташлаш, ФИФA мухлислар фестивали, бошқа мухлислар ва лицензияга эга бўлган жойларга спиртли ичимликлар савдосини йўналтиришга қарор қилинди.

Бу Қатардаги барча жаҳон чемпионати стадионларида қоладиган Буд Зеро (алкоголсиз пиво) савдосига таъсир қилмайди.

Мезбон мамлакат расмийлари ва ФИФA стадионлар ва унинг атрофидаги ҳудудлар барча мухлислар учун ёқимли, ҳурматли ва завқли тажрибани кафолатлашини таъминлашда давом этади.

Турнир ташкилотчилари AБ ИнБев компаниясига 2022 йилги Жаҳон чемпионати давомида барчага хизмат қилиш бўйича умумий мажбуриятимизни тушунганликлари ва доимий қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирадилар”, — дейилади ФИФA баёнотида.

Олдинроқ Қатар 2022 йилги жаҳон чемпионати стадионларини тўлдириш учун мухлислар ёллагани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
25   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Қатар Жаҳон чемпионати 2022 2014 2018