Goal24.uz » ҚАТАР 2022 » Ван Гал Сенегал устидан қозонилган ғалаба ҳақида нималар деди

Ван Гал Сенегал устидан қозонилган ғалаба ҳақида нималар деди

Автор: admin


Голландияликлар Қатардаги жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлашди.

Голландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал Сенегал терма жамоаси билан бўлиб ўтган сўнгги ўйинда голландлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганлари ҳақида гапирди.

“Бугун таслим бўлишимиз мумкин деган туйғу йўқ эди. Тўғрисини айцам, бу ғалабани интиқлик билан кутгандим. Депайга келсак, аввалига режалаштирганимиздек, унга ярим соат вақт бердик.

Кўрамиз, эквадорликлар билан ўйин арафасида Депай қандай ҳолатда бўлади. У кўпроқ ўйнашга ҳаракат қилса ҳам, унга ғамхўрлик қилишингиз керак.

Гакпо олдинда самарали ҳаракат қила олади. У ўзгаришга қодир, у қобилиятли ва чаққон йигит. У биринчи ўйиндаёқ гол уриши мумкин эди», - деди ван Гал НОС нашрига.
8   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Қатар Жаҳон чемпионати 2022 2014 2018