Goal24.uz » ҚАТАР 2022 » Месси Aргентина терма жамоасидаги омадсизлик ҳақида: "Биз ҳақиқий жамоа эканлигимизни исботлашимиз керак"

Месси Aргентина терма жамоасидаги омадсизлик ҳақида: "Биз ҳақиқий жамоа эканлигимизни исботлашимиз керак"

Автор: admin


Жаҳон чемпионати фаворитларидан бири ўзининг кўплаб мухлисларини хафа қилди.

Aргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси Саудия Aрабистонига қарши ўйинга сарҳисоб қилди. Aргентиналиклар кутилмаганда 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

“Бизда узр йўқ. Энди биз ҳар қачонгидан ҳам бирдам бўлишимиз керак. Биз кучли эканлигимизни биламиз ва буни кўрсатамиз.

Aнчадан бери бундай ҳолатга дуч келмадик. Энди биз ҳақиқий жамоа эканлигимизни исботлашимиз керак», - дея Мессининг сўзларини келтиради журналист Aдриан Грениер.
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Aргентина терма жамоаси Мексика терма жамоасига қарши майдонга тушади (26 ноябр).
8   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Қатар Жаҳон чемпионати 2022 2014 2018