“Кўк-анорранглилар”га Скандинавия чемпионатидан ҳужумчи керак.
“Молде” ҳужумчиси Давид Датро Фофана профессионал фаолиятини Лондоннинг “Челси” клубида давом эттиради. Бу машҳур инсайдер Фабрицио Романо томонидан ёзилган.
19 ёшли ҳужумчи келаси ой "Челси"га ўтади. Молде футболчидан 10 миллион евро ишлаб олади.
Фофана 2021 йилнинг қишидан бери Молде манфаати учун ишламоқда. Жорий мавсумда у шимолликлар сафида 21 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Фофана ўз мамлакатининг асосий истеъдодларидан бири ҳисобланади.