Aраб ҳаками Реграга жамоасига ёрдам берадими?
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич бўлажак Хорватия ва Марокаш ўйинига қатарлик ҳакам тайинланганига муносабат билдирди.
“ФИФA мунозарали қадам ташлади. Бу этарлича хавфли. Умид қиламанки, ўйиндан сўнг ҳакамнинг айрим ҳаракатларига изоҳ бермасдан, футбол ҳақида гаплашамиз. Умид қиламанки, ҳаммаси тўғри ва жанжалсиз бўлади», - дея Далич сўзларидан иқтибос келтиради Жутарнжи Лист.
2022 йилги жаҳон чемпионатида хорватлар ва марокашликлар учинчи ўрин учун курашади. Ўйин 17 декабрга белгиланган.