Италия клуби ўз ҳужумчисини Симеоне жамоасига юборишга тайёр.
«Милан» ҳужумчи Aнте Ребични «Aтлетико»га алмаштирмоқчи. Бу ҳақда пианетамилан.ит сайти хабар бермоқда.
Манбага кўра, "россонерилар" ҳужумкор ярим ҳимоячи Янник Карраскони тескари йўналишда кузатиб боришни истамоқда.
Қайд этилишича, клублар ҳозирданоқ музокаралар олиб бормоқда. Каррасконинг трансферига шахсан "Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли қизиқмоқда.