Эквадорлик футболчига трансфер бозорида талаб катта.
"Брайтон" ярим ҳимоячиси Моисес Кайседо 2023 йилнинг январида клуби рўйхатини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Манбага кўра, Кайседони “Ливерпул” ва “Челси” клублари ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шунингдек, “Чакайлар” футболчисига “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
"Брайтон" Кайседони мавсум охиригача сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Моисеснинг жанубий Aнглия жамоаси билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.