Француз иккинчи бўлимнинг бош қаҳрамонига айланди.
Aргентина ва Франсия терма жамоалари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, ЖЧ-2022 ғолибини асосий вақтда аниқлай олишмади.
Иш қўшимча вақтга чўзилди. Бунда эса Франсия терма жамоасининг асосий юлдузи Килиан Мбаппенинг ҳиссаси бор.
80-дақиқада форвард 11 метрлик масофадан тўп киритган бўлса, 81-дақиқада ўйиндан ажойиб гол киритди.
Шу тариқа, у финалда энг тезкор дубл қайд этиб, жаҳон чемпионати рекордини янгилади. Унга 97 сония керак бўлди.
Илгари бу рекорд Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Роналдуга тегишли эди. У ЖЧ-2022да Германияга қарши ўйинда 12 дақиқа ичида иккита гол урди.