Криштиану келажак учун режалар тузмоқда.
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду термадаги фаолиятини якунлаш ниятида эмас. Бу ҳақда испан ОAВлари ёзмоқда.
Манбага кўра, Роналду яна иккита йирик турнирда - 2024 йилги Европа чемпионати ва 2026 йилги жаҳон чемпионатида ўйнамоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 5 феврал куни 38 ёшга тўлади. Aммо у энг юқори савияда футбол ўйнашга ёш тўсиқ бўлишига ишонмайди.