Криштиану тез орада Яқин Шарқ клубига ўтади.
Испания матбуоти декабр ойи охирида Криштиану Роналду янги клуби билан шартнома имзолашини малум қилди. Португалиялик Саудия Aрабистонидан "Aн-Наср"га ўтади.
Манбага кўра, португалиялик йилига 200 миллион евро ишлаб олади. Футболчи шартномаси эса 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Шу тариқа Рон 600 миллион еврога бойиб кетади.
Эътибор беринг, футболчи ҳозирда клубсиз. У аввалроқ “Юнайтед”ни текинга тарк этганди.