Goal24.uz » Трансфер » Роналду 30 та клубни танлаш имкониятига эга эди

Роналду 30 та клубни танлаш имкониятига эга эди

Автор: admin


Криштиану улардан баъзиларини танлади, аммо Мендес ҳеч ким билан келиша олмади.

Ўтган ёзда Криштиану Роналду фаолиятини давом эттириш учун 30 та клубдан бирини танлаш имкониятига эга эди. Якунда Роналду улардан учтасини, кейин яна бештасини танлади.

Aфсуски, португалияликнинг агенти Жорже Мендеш уларнинг ҳеч бири билан келишувга эриша олмади. Мутлақо барча музокаралар муваффақияцизликка учради. Бу ҳақда журналист Бруно Aндраде ёзади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Роналду эркин агентга айланди. У чемпионат бошланишидан олдин кетишга уринган бўлса-да, мавсумнинг биринчи қисмини «Манчестер Юнайтед»да ўтказишга мажбур бўлди.

Охирги миш-мишларга кўра, Криштиану Саудиянинг "Aн-Наср" клубидан бош тортган. Роналду ҳамон Европанинг нуфузли клуби билан шартнома имзолашга ва Чемпионлар лигасида ўйнашга умид қилмоқда.
61   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Трансфермаркет трансфер олами трансфер нархи тушиб кетган футболчилар трансфер бозори
футбол, Трансфер трансфер 2022 трансфер оламидаги янгликлар