Ҳозир бразилиялик футболчи "МЮ"да ўйнайди.
«ПСЖ» «Манчестер Юнайтед»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Фред билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.
Манбанинг ёзишича, «ПСЖ»да Фреднинг иқтидорига мухлислик қилувчилар бор.
"Манчестер Юнайтед" Фред учун 30 миллион фунт сўрамоқда. Парижликлар бу миқдорни жуда юқори деб ҳисоблашади.
Фред ҳозир 29 ёшда. У Донецкнинг «Шахтёр» клубида ўз изини қолдирди.