Мадридликлар ҳимоя чизиғини сифат жиҳатидан кучайтиради.
Мадриднинг “Aтлетико” клуби “Лестер Сити”дан Чаглар Сеюнcуни сотиб олди. Томонлар аллақачон ўтиш бўйича тўлиқ келишиб олишган.[banner_texturta]{banner_texturta}
[/banner_texturta]
Чаглар жорий мавсум охирида Мадридга ўтади. Шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Бу ҳақда Николо Шира хабар берди.
Шу билан бирга, январ ойида Чаглар Испанияга кўчиб ўтиши мумкин, аммо Премер-лигадаги қалтис позициясини ҳисобга олсак, «тулкилар»нинг бундай қадамга бориши аниқ эмас.